АҚШда мигрант самолётни олиб қочишга уринди NYP хабарига кўра, 34 ёшли Гондурас фуқароси учувчилар кабинасига бостириб киришга уриниб, самолётни портлатиш билан таҳдид қилган. Экипаж фавқулодда сигнал юборган, самолёт эсон-омон қўнган ва йўловчи қўлга олинган. Ундан портловчи қурилма топилмаган. Нашр ёзишича, у аввал АҚШга 3 марта ноқонуний киришга уринган ва икки бор депортация қилинган. @migrant_mobile
- 7
- 4
- 2