UNESCO дунё бўйлаб журналистлар ўлими икки йилда 20 фоизга ошганини маълум қилди Дунё бўйича 2024–2025 йилларда жами 189 нафар журналист касбий фаолияти сабабли ҳалок бўлган. Бу кўрсаткич 2022–2023 йилларга нисбатан 20 фоизга кўп. Ҳисоботга кўра, ўлим ҳолатларининг 127 таси ҳарбий ҳаракатлар зоналарида содир бўлган. Уларнинг 40 фоизи дронлар зарбаси оқибатида ҳалок бўлган. Журналистлар ўлими бўйича Фаластин биринчи ўринда — 62 нафар. Кейинги ўринларда Мексика (17 нафар) ва Судан (14 нафар) қайд этилган. Шунингдек, Украинадаги уруш давомида 12 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлган. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 85
- 65
- 10
- 6
- 3
- 1