❗️ Давлат мулкини ижарага бериш хизмати бепул бўлади Давлат мулкини ижарага бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди Ҳукуматнинг 2026 йил 9 октябрдаги 551-сон қарорига кўра, 2027 йил 1 январдан давлат мулкини ижарага бериш бўйича аризалар фақат my.gov.uz ёки Давлат хизматлари марказлари орқали юборилади. ➖ Ҳужжатлар 2 иш куни ичида ўрганилади. Балансда сақловчи ташкилот тақдим этган маълумотлар асосида бўш турган объект «E-auksion» платформасига чиқарилади. ➖ Ижара шартномаси масофадан тузилади. Аукцион якунлангач, шартнома электрон рақамли имзо орқали расмийлаштирилади. ➖ Шартнома шартларини ўзгартириш ёки уни бекор қилиш «online-ijara.uz» ахборот тизими орқали амалга оширилади. Бепуллик давлат хизматига тегишли? хизмат учун йиғим ундирилмайди, аммо бу давлат мулки ижарага бепул берилишини англатмайди. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 100
- 5