🇷🇺🇺🇦 Россия ядро қуролини қўллашга мажбур — Медведев “Ҳалокатли оқибатларга олиб келадиган, ядровий бўлмаган воситаларнинг кенг кўламли қўлланилиши Россия Федерацияси томонидан олдиндан ядро зарбаси берилишига сабаб бўлиши мумкин. Ғарб томонидан Киевга ядро қуролининг яширин тарзда етказиб берилиши Россия томонидан қонуний асосга эга бўлган олдиндан ядро зарбаси берилишига олиб келади. Киев ва унинг ҳамкорлари шуни ёдда тутишлари керакки, Россия Федерацияси нафақат ядро қуролини қўллаш ҳуқуқига эга, балки муайян вазиятларда буни амалга оширишга мажбурдир”, — деди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари. Унинг қўшимча қилишича, ҳозирга қадар Украинадаги уруш давомида ядро қуролини қўллаш бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган, чунки “бунга ҳеч қандай бевосита зарурат бўлмаган”. Шу билан бирга, у “Киев ва НАТО аллақачон шундай вазиятларни юзага келтирдиларки, уларда Россия Федерацияси ядро қуролини қўллаши мумкин эди; бироқ, бундай қарор фақат ҳар томонлама баҳолашдан сўнг қабул қилинади”, — деб ёзди Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари. Батафсил Gorizontда...
- 278
- 168
- 105
- 66
- 44
- 12
- 10