Олтин қуйма нархлари йил бошидан бери энг паст даражага тушди Ўзбекистон Марказий банки 19 ноябрь куни учун ўлчовли олтин қуймалар нархларини эълон қилди. Унга кўра, 5 граммлик олтин қуймасининг сотув нархи 8 млн 917 минг сўмни ташкил этмоқда. Бу йил бошидан буён, аниқроғи 9 январдан кейин кузатилган энг паст кўрсаткичдир. Таққослаш учун, жорий йилнинг 3 март санасида 5 граммлик қуйма нархи 10 млн 864 минг сўмга етиб, рекорд ўрнатилган эди. Ўшандан бери нархлар 18 фоизга арзонлаган, бироқ ўтган йилнинг 19 ноябридаги нархга нисбатан 10 фоизга юқори бўлиб турибди. @burgutuzb
- 12
- 6
- 1