🇺🇸 АҚШда оралиқ сайловлар арафасида Вашингтонда (Колумбия округи) "тасодифан"катта электр узилиши юз берди. Вашингтондаги (Колумбия округи) электр подстанциясида содир бўлган ҳодиса мингдан ортиқ мижозни электрсиз қолдирди. Узилиш светофорлар, АҚШ Давлат департаменти, Жорж Вашингтон университети, Жаҳон банки ва бошқа бир қатор давлат идоралари ва инфратузилма иншоотларининг ишдан чиқишига сабаб бўлди. Бугун, 3 ноябрь куни АҚШда Конгрессга оралиқ сайловлар бўлиб ўтади. Унда америкалик сайловчилар Вакиллар палатасининг барча 435 нафар аъзоси ва Сенатнинг 100 ўриндан 35 тасини сайлайди. Сайлов натижалари, масалан, демократлар конгресснинг ҳар иккала палатасини қўлга киритиши президент Дональд Трамп ички ва ташқи сиёсат бўйича риторикасини бутунлай ўзгартиради, унинг ҳаракатларини яхшигина чеклайди. Батафсил Gorizontда...
- 180
- 88
- 77
- 5
- 5
- 5
- 2