🇷🇺🇺🇸🇺🇦 Путин Украина билан Янги йилга қадар энергетика соҳасида сулҳ тузишга тайёр, шу билан бирга, 2027-йил баҳорига қадар кенг қамровли тинчлик битимини тайёрлашни таклиф қилмоқда. Хабар қилинишича, Трамп ва Кушнер билан музокаралар чоғида Дмитриев Россия Федерацияси томонидан бир қатор шартларни илгари сурган: ▪️ Агар Украина Россиянинг фуқаролик инфратузилмасига, биринчи навбатда, нефт ва газ иншоотларига зарба беришни тўхтатса, энергетика соҳасида сулҳ тузиш мумкин; ▪️ Россия ҳудудий муросага тайёр — бунга кўра, Украина Донбаснинг босиб олинмаган қисмлари устидан назоратни сақлаб қолиши мумкин. Бироқ, бунинг эвазига Россия Украина Қуролли кучлари сони ва қурол-яроғини қисқартиришни, рус тили ҳамда Рус православ черкови билан боғлиқ масалаларда ён беришни, шунингдек, НАТО инфратузилмасини Болтиқбўйи давлатлари ва Скандинавиядан олиб чиқиб кетишни талаб қилмоқда; ▪️ Россия талаблари бажарилган тақдирда, Кремл Украинада — фақат унинг ғарбий ҳудудларида — хорижий қўшинларнинг бўлишига розилик билдириши мумкин. Батафсил Gorizontда...
- 159
- 137
- 70
- 12
- 12
- 5
- 2
- 1