#Диққат ‼️Такси ҳайдовчиси билан боғлиқ ҳолат ҳанузгача эътиборсиз қолмоқда. Нега? Аввалроқ тарқалган видеода такси ҳайдовчиси ва йўловчи ўртасидаги можаро акс этган эди, бугунга қадар расмий муносабат билдирилмади. 🅰 Пойтахт ЙҲХБда муаммолар етарлича. Йўлларда қўпол қоидабузарлик содир этаётган ҳайдовчилар ҳам кам эмас. Бироқ биз Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг расмий каналида айнан шундай мазмундаги видеоларни кўриб турибмиз. Шундай экан, кераксиз мавзуларга вақт ажратиш ўрнига, йўллардаги долзарб муаммолар, қоидабузарликлар ва уларга нисбатан кўрилган чораларни ёритишга кўпроқ эътибор қаратилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Ҳурматли пресс-служба масъули Саипов ва ЙҲХБ раҳбари Идиров! Жамоатчилик сизлардан шунчаки чиройли видеоларни эмас, балки аниқ ҳаракатлар, холис муносабат ва амалий натижаларни кутмоқда. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 91
- 37
- 25
- 17
- 9