🇷🇺🇺🇦Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасадларини алмашди Россия ва Украина Беларусдаги “Новая Гута“ назорат-ўтказиш пунктида ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашди. Бу ҳақда Россия ва Беларус давлат ОАВлари хабар берди. Маълумотларга кўра, Украина Россияга 25 та жасадни қайтарган, Россия эса Украинага 252 та жасадни топширган. Аввалги алмашув 17 сентябр куни бўлиб ўтган. Ўшанда Украина 252 та жасадни қабул қилганини маълум қилган, Россия томони эса улар украиналик ҳарбийларга тегишли эканини билдирган. Россияга 23 та жасад қайтарилган. 👉🔴@KORAXABAR
- 39
- 4