❗️Бойнинг боласи бошқа бир оддий оиланинг боласини шу тарзда таҳқирлашига қандай қарайсиз. Нима, бойларга ҳамма нарса мумкинми?🧐 Айтишларича, ҳолат 94-мактабда содир бўлган. Видео тасвирларда кўришингиз мумкин: мана бу тарбиясиз, жимгина ўтирган болаларга тегажонлик қилиб, уларнинг устидан сув қуйиб, кир латта билан бошқа бир мактаб ўқувчисининг юзига ўша латтани артмоқда. Энди савол туғилади: бу болага қандай тарбия беришган? Энг қизиғи, айнан шу зўравон мактаб ўқувчисининг отаси Миллий банкда каттароқ лавозимда ишлайди экан. Ҳолат юзасидан ҳеч қаерга мурожаат қилинмаган, лекин валломат ота ўзига таниш бўлган ИИО ва Прокуратурадаги ходимлар билан мактабга бостириб борган. Миллий банкда ишлайдиганлар шу даражада валломат бўлиб кетганми? Ким буларни назорат қилади? Ҳозирда мактабга босимлар кучайганмиш. Нима сабаб? Ўз ўғлига тўғри тарбия бермагани учунми? Тегишли органлар мактабдаги ҳолатга, Миллий банк эса ўз ишчисининг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо беришини сўраб қоламиз. ⚡️Ҳурматли президентимиз ҳам “Таълим — таълим, муаллим — муаллим, билим — билим.” деб турибтилар. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 687
- 81
- 30
- 15
- 13
- 10
- 6
- 3