🚕 Бошқирдистонда ўсмир мигрант таксичини ўлдирди Бошқирдистоннинг Салават шаҳрида тергов версиясига кўра, 15 ёшли ўсмир 32 ёшли Тожикистонда туғилган такси ҳайдовчиси Фирузнинг бошига болға билан урган. Икки 15 ёшли мактаб ўқувчиси билан жанжал 15-ноябр куни эрта тонгда Космонавтлар булваридаги кафеда юз берган. Ҳалок бўлган эркакнинг акаси айтишича, Фируз тунги сменадан кейин кафега кирган. Ўсмирлардан бири эеркакнинг боши ва танасига болға билан уриб, сўнг воқеа жойидан қочиб кетган. Эркак олган жароҳатлари туфайли вафот этган. Тергов қўмитаси ўсмирлардан бирига қотиллик айбловини қўйди. Суд уни уй қамоғига олди. Тергов версиясига кўра, жиноятга шахсий адоват сабаб бўлган. Обуна бўлинг @migrant_mobile
- 4
- 3
- 1