🇰🇷🇺🇦Жанубий Корея Сеул ва Киев ўртасидаги можаро фонида элчихона ходимларини чақиртириб олди Жанубий Корея Киевдаги элчихонасининг саккиз нафар ходимини чақиртириб олди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Чо Хён парламентдаги ҳисоботи давомида маълум қилди. Аввалроқ, Жанубий Кореянинг Украинадаги фавқулодда ва мухтор элчиси ҳам чақиртириб олинган эди. Икки давлат ўртасидаги дипломатик можаро Украина президенти Володимир Зеленскийнинг БМТ минбарида қилган нутқидан кейин келиб чиқди. Жанубий Корея расмийларининг даъвосига кўра, Зеленский Сеулга шимолий кореялик асирлар топширилгани ҳақидаги махфий маълумотларни оммага ошкор қилиб юборган. 👉🔴@KORAXABAR
- 29
- 18
- 12