🇷🇺🇺🇦🇺🇸 Биз ўз позицияларимизни ўзаро баён қилдик; баъзи масалалар бўйича келишувга эришдик, бошқаларида эса — йўқ, — Мединский. Мединскийнинг Абу-Дабидаги музокаралар якунлари бўйича бошқа баёнотлари: — Россия Федерацияси Украинадаги можаро муқаррар равишда якунлангач, хавфсизлик масаласи нима бўлиши ҳақидаги мавзуни кўтаришни ўринли деб ҳисоблайди; — Украинадаги можаро Европадаги хавфсизлик тизими жуда ёмон ишлаётганини кўрсатиб берди; — Биз Европа вакиллари билан мулоқот қилмадик; уларнинг бу ерда қандай мақомда эканлиги ҳам унчалик аниқ эмас; — Европа вакиллари Украина халқини алдамоқда; улар билан нима ҳақда гаплашиш мумкинлиги тушунарсиз; — Биз бирорта ҳам Европа давлатидан тинчликка оид бирор ташаббус ёки таклиф олмадик. Шу сабабли, муҳокама қиладиган нарсанинг ўзи йўқ. Агар улар бу ерга сайёҳ сифатида келган бўлсалар, унда меҳмонхона лоббисидаги барда ўтириб суҳбатлашаверишсин; — Биз асирларни кенг кўламли янги алмашиш бўйича келишувга эришдик; аниқ тафсилотлар кейинроқ маълум қилинади; — Келишувларга эришилмагунча, музокаралар жараёнининг тафсилотлари оммавий муҳокама қилинмайди. Батафсил Gorizontда...
- 121
- 49
- 25
- 21
- 5
- 4
- 2