🇹🇷 Нӯҳ кемаси топилдими? 😳 Туркиядаги сирли объект остида ғайриоддий тузилмалар аниқланди Туркиянинг Арарат тоғи яқинида жойлашган Дурупинар тузилмасида олиб борилган сўнгги тадқиқотлар натижаси маълум қилинди. Тадқиқотлар давомида Нӯҳ кемаси деб тахмин қилинаётган объект остида тўғри чизиқлар, тўғри бурчакли кесишмалар ва катта бўшлиқларга ўхшаш тузилмалар аниқланган. Олимлар улар кеманинг ички қисмлари, йўлаклари ёки хоналари бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Айрим маълумотларга кўра, объектнинг марказий қисмида тахминан 70 метрлик йўлак ёки туннелга ўхшаш тузилма ҳам аниқланган. Тузилманинг узунлиги 157 метр. Юқоридан олинган суратларни ўрганган айрим олимлар уни диний манбаларда тасвирланган Нӯҳ кемасига ўхшатган. Қизиғи, унинг ўлчамлари ҳам Нӯҳ кемасига оид диний манбалардаги маълумотларга яқин. Библиянинг «Ибтидо» китобида кеманинг узунлиги 300 тирсак деб кўрсатилган бўлиб, турли ҳисоб-китобларга кўра бу тахминан 135–157 метрга тўғри келади. Тадқиқотда иштирок этаётган Noah's Ark Scans лойиҳаси вакили Эндрю Жонс тузилманинг инсон томонидан яратилгани ҳақидаги қарашлар «юз фоиз тасдиқлангани»ни айтган. Агар тадқиқотлар давомида қадимий ёғоч ёки инсон томонидан яратилган конструкция элементлари аниқланса, Дурупинар тузилмаси ва Нӯҳ кемаси ҳақидаги кўп йиллик баҳслар янги босқичга чиқиши мумкин. 📌 Ҳозирча Нӯҳ кемаси топилгани расман тасдиқланган эмас. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 270
- 82
- 16
- 8
- 4
- 3
- 3
- 2