🇮🇱 Биз Ғазо сектори ва Ливан қишлоқларини вайрон қиляпмиз, бутун дунё эса бизга қойил қолмоқда — Исроил мудофаа вазири Исроил Катцнинг бошқа баёнотлари: - Бизнинг эришган натижаларимиз кишини ҳайратга солади. - Ғазо секторида биз ўз олдимизга қўйган мақсадларга эришдик. Ғазо секторининг етмиш-саксон фоизи вайрон қилинди. - Худди шу ҳолат Ливан жанубига ҳам тегишли. - Бугунги кунда Ливан жанубида 700 квадрат километр майдонни эгаллаган 60 дан ортиқ қишлоқ вайрон қилинди. Бу қишлоқлар ер юзидан бутунлай йўқ қилинди. Йигирма уч мингта уй — барчаси вайрон бўлди, ер билан яксон қилинди. - У ерда аҳолидан ҳеч ким қолмади. Икки юз минг нафар аҳоли ҳозир ушбу ҳудуддан ташқарида. Бу Ғазода кўрганимизга ўхшаш модель — ва биз айнан шу моделни амалга оширяпмиз. - Агар бирон-бир Фаластин шаҳридан терроризм бош кўтарса, биз худди Ғазода қилганимиздек, аҳолини эвакуация қиламиз ва тегишли чораларни кўрамиз. - Бутун дунё бизга қойил қолмоқда. Бутун дунё бизни ҳурмат қилмоқда. - Минтақадаги давлатлар — буни очиқ тан оладими ёки йўқми — Исроилга яқин бўлишга интилмоқдалар. Улар бизнинг қатъиятимизни қадрлайдилар. Улар эришилган натижаларни қадрлайдилар. Батафсил Gorizontда...
- 1.5К
- 360
- 87
- 42
- 23
- 19
- 13