🇮🇷 Майли мени ўлдиришсин. Лекин, агар халқ биз билан бўлса, ҳатто улар мен каби минглаб одамларни ўлдирсалар ҳам, душман барибир ҳеч нарса қила олмайди, - Пезешкиан Эрон президенти ўзига нисбатан таҳдидлардан қўрқмаслигини билдириб, халқ қўллаб–қувватласа, унинг ўрнида минглаб одам ҳалок бўлса ҳам, душман мақсадига эриша олмаслигини айтди. Шунингдек, у ишлаб чиқариш тўхтаб қолмаслиги учун маданий муассасаларда, ҳатто ўз кабинетида ҳам электрни ўчиришга тайёрлигини билдирди. Унинг таъкидлашича, асосий вазифа – ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш. "Агар керак бўлса, мен ҳатто ўз офисимда ҳам электрни узиб қўяман, лекин ишлаб чиқариш сиклининг тўхташига йўл қўймайман. Биз ишлаб чиқариш жараёнининг тўхташига йўл қўймаслигимиз керак" - деди Эрон президенти. Батафсил Gorizontда...
- 640
- 406
- 76
- 17
- 17
- 5
- 4