‼️"Ўзбекистонда одам савдосидан жабрланганларнинг 60 фоизи аёллар, энг кўп Туркия ва Дубайда алданишмоқда" Ўзбекистонда одам савдосидан жабрланганларнинг 60 фоизидан кўпини аёллар ташкил этади. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя агентлиги томонидан Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказида ташкил этилган тадбирда маълум қилинди. Қайд этилишича, ўзбекистонликлар энг кўп Туркия, Дубай, Грузия давлатларида одам савдосидан жабрланиб келишади. Шунингдек, қўшни Қозиғистон ва Қирғизистондан ҳам келганлар кўп. Бундан ташқари хориждан Ўзбекистонга ишлаш мақсадида келиб, одам савдоси қурбонига айланганлар ҳам бор. “Реаблитация марказимизда жабрланган хориж фуқаролари ҳам бор, улар кўпроқ Осиё давлатларидан, масалан Шри-Ланка, Таиланд, Вьетнам каби мамлакатлардан келиб, алданиб, ҳужжатларидан айрилишган”, - дейди Республика реабилитация маркази Муқаддам Расулова. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 39
- 23
- 16
- 5
- 3
- 1