🇮🇱🇺🇸🇮🇷 Нетаняҳу Эронга янги зарбалар бериш учун бор кучи билан ҳаракат қиляпти — The New York Times Нашрнинг вазиятдан хабардор расмийларга таяниб хабар беришича, Бинямин Нетаняҳу бу масалада АҚШ президенти Доналд Трампни шахсан кўндиришга уринмоқда. Бундан ташқари, Оқ уй, Марказий разведка бошқармаси ва АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) расмийлари олдига ўз вакилларини юборгган. Нетаняҳу ҳозир Исроилнинг вақтинчалик бош вазири вазифасини бажаряпти. У ҳужум нега айнан ҳозир зарурлигини, бу билан нимага эришилишини ва можаро бутун минтақага ёйилиб кетишининг қандай олди олинишини ўз фуқароларига ҳалигача тушунтирмаган. "Танқидчилар бош вазирнинг бу ҳаракатини унинг ҳокимиятни сақлаб қолиш уринишларидан ажратиб бўлмаслигини айтмоқда. Исроилда Нетаняҳу ҳокимиятда қолиш учун деярли ҳеч нарсадан қайтмайди, деган ишонч бор. Шу сабабли кўплаб исроилликлар унинг Эронга ҳужум зарурлиги, айниқса буни зудлик билан бошлаш кераклиги ҳақидаги сўзларига ишонмаяпти", дейилади хабарда. Таҳлилчиларнинг фикрича, Эронга зудлик билан зарба берилса, бундан Нетаняҳу сиёсий фойда кўриши мумкин. Биринчидан, бу Исроилда парламент сайловларида ғалаба қозонган Айзенкотнинг 6 декабргача ҳукумат тузишига халақит беради. Иккинчидан, жамиятда Нетаняҳу иштирокидаги миллий бирлик ҳукуматини тузиш учун босим пайдо бўлади. Шунингдек, АҚШ ва Исроил Эронга бирга ҳужум қилса, Трамп ҳам бирлик ҳукуматини қўллаб-қувватлаши мумкин. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 45
- 31
- 17
- 13
- 2
- 1