❗️🇰🇿 «Құдай қаласа» ва «Құдайға шүкір», — Токаев қозоқларни анъанавий иборалар ўрнига арабча сўзларни ишлатмасликка чақирди Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев фуқароларни қозоқ тилидаги анъанавий иборалар ўрнига «иншааллоҳ» ва «алҳамдулиллаҳ» каби арабча сўзларни кўпроқ ишлатишдан воз кечишга чақирди. «Биз қозоқлармиз, араблар эмас», — деди Токаев. У жамиятда “араблашув” кучайиб бораётганидан хавотир билдириб, одамларни қозоқ тилидаги муқобил иборалардан («Құдай қаласа» ва «Құдайға шүкір») фойдаланишга чақирган. @Militsiya_Uzb
- 341
- 159
- 79
- 39
- 17
- 10
- 5
- 3
- 1