❗️ҚАБРИСТОНЛАРНИ ОБОД ҚИЛАЙЛИК! Қабристон — ўтганларимиз хотираси сақланадиган, инсонни ҳаётнинг қадри ва охиратини мушоҳада қилишга ундайдиган муқаддас маскандир. Уларни обод ва озода сақлаш, қабрларни парвариш қилиш, атрофини тозалаш — марҳумларга бўлган ҳурматимизнинг бир кўринишидир. Келинг, қабристонларни биргаликда обод қилайлик, ўтганлар руҳини шод этиб, уларни зиёрат қилайлик. Зеро, бугун биз зиёрат қилаётган қабрлар — эртага бизни ҳам кутиб турган манзилни эслатади. Ўтганларни ёд этиш — тирикларнинг бурчи. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 74
- 40
- 21
- 6
- 4
- 1
- 1