Россияда ўзбекистонлик мигрант ҳамкасбини пичоқлаб ўлдиришда айбланмоқда Россиянинг Владимир вилоятида 33 ёшли Ўзбекистон фуқароси ўз ҳамкасбини пичоқлаб ўлдиришда айбланмоқда. Тергов бошқармаси маълумотига кўра, воқеа жорий йилнинг 19 июнь куни Владимир шаҳрининг Юрьевец микрорайонида жойлашган корхоналардан бирида содир бўлган. Айбланувчи ва марҳум бир корхонада ишлаб, завод ҳудудидаги ишчилар учун ажратилган бинода бирга яшаган. Ҳодиса куни ошхонада навбатчилик қилаётган 33 ёшли фуқаро кечки овқат тайёрлаши керак бўлган. Бироқ у гипермаркетга бориб, узоқ вақт қолиб кетган. Қайтиб келгач, сабзавотларни тўғраш пайтида пиво ҳам ичган. Бу вақтда 48 ёшли ҳамкасби унинг овқат тайёрлашга кечикаётганидан норози бўлиб, танбеҳ берган. Оқибатда улар ўртасида жанжал келиб чиқиб, можаро муштлашувга айланган. Шундан сўнг, ошхона навбатчиси қўлига пичоқ олиб, ҳамкасбининг қорин қисмига зарба берган. Корхонанинг бошқа ишчилари уларни ажратишга уринган ва тез ёрдам чақирган. Бироқ 48 ёшли фуқаро олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Тергов маълумотларига кўра, эркак айбини қисман тан олган. У ҳамкасбини ўлдириш нияти бўлмаганини билдирган. Жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчига 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин. @migrant_mobile
- 6
- 6
- 6
- 2