🇺🇦🇷🇺 Ростов вилоятида тунги ҳужумдан сўнг нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди Губернатор Юрий Слюсарнинг хабар беришича, ўтган тунда Ростов вилояти кенг кўламли ҳаво ҳужумига учраган. Унинг сўзларига кўра, Каменск-Шахтинский шаҳри ва вилоятнинг саккизта туманида 80 дан ортиқ дрон йўқ қилинган ёки зарарсизлантирилган. Красносулинский туманида уриб туширилган дрон бўлаклари ёнғинга сабаб бўлган. Украина мониторинг каналларининг даъво қилишича, ҳужум оқибатида Новошакҳтинск нефть маҳсулотлари заводида ёнғин чиққан. Ушбу корхона cентябр ойи охирида Украина Қуролли кучлари томонидан амалга оширилган зарбадан сўнг ўз фаолиятини тўхтатган эди, ноябрь ойида эса Европа Иттифоқи санкциялари рўйхатига киритилган. Новошакҳтинск нефть маҳсулотлари заводи Ростов вилоятидаги ягона нефтни қайта ишлаш корхонаси ҳамда Россия жанубидаги энг йирик ёқилғи етказиб берувчилардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, мониторинг каналларига кўра, Украина Қуролли кучлари Татаристондаги, Россия нефть транспорти инфратузилмасининг муҳим бўғини ҳисобланган Калейкино нефть ҳайдаш станциясига ҳам ҳужум қилган. Батафсил Gorizontда... 🇺🇦🇷🇺 Ростов вилоятида тунги ҳужумдан сўнг нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди Губернатор Юрий Слюсарнинг хабар беришича, ўтган тунда Ростов вилояти кенг кўламли ҳаво ҳужумига учраган. Унинг сўзларига кўра, Каменск-Шахтинский шаҳри ва вилоятнинг саккизта туманида 80 дан ортиқ дрон йўқ қилинган ёки зарарсизлантирилган. Красносулинский туманида уриб туширилган дрон бўлаклари ёнғинга сабаб бўлган. Украина мониторинг каналларининг даъво қилишича, ҳужум оқибатида Новошакҳтинск нефть маҳсулотлари заводида ёнғин чиққан. Ушбу корхона cентябр ойи охирида Украина Қуролли кучлари томонидан амалга оширилган зарбадан сўнг ўз фаолиятини тўхтатган эди, ноябрь ойида эса Европа Иттифоқи санкциялари рўйхатига киритилган. Новошакҳтинск нефть маҳсулотлари заводи Ростов вилоятидаги ягона нефтни қайта ишлаш корхонаси ҳамда Россия жанубидаги энг йирик ёқилғи етказиб берувчилардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, мониторинг каналларига кўра, Украина Қуролли кучлари Татаристондаги, Россия нефть транспорти инфратузилмасининг муҳим бўғини ҳисобланган Калейкино нефть ҳайдаш станциясига ҳам ҳужум қилган. Батафсил Gorizontда...
- 174
- 111
- 66
- 11
- 8
- 8
- 3