Ўзбекистондаги яйловларда ўт ўриш пуллик қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди «Айрим ижтимоий тармоқларда “энди ўт ўришга ҳам чипта сотиб олиш керак экан, пул тўлаш керак экан”, деган мазмунда тарқалаётган хабар асоссиз», — дейилади Қуйи палата хабарида. Қайд этилишича, муҳокама қилинаётган «Яйловлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасида яйловларда ўт ўришни пуллик қилиш эмас, аксинча, жамоат яйловларини текинга бериб, аҳоли учун улардан бепул фойдаланиш тартиблари белгиланмоқда. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 334
- 124
- 101
- 14
- 11
- 5