🇮🇷 Эронда аёллар ҳарбий тайёргарликдан ўтмоқда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ва «Басиж» кучлари «Жанфада» сафарбарлик кампанияси доирасида аёлларни ҳарбийлаштирилган йўналишларда тайёрламоқда. Маълумотларга кўра, иштирокчиларнинг қарийб 32 фоизини аёллар ташкил этади. Машғулотларда милтиқлардан фойдаланиш, FPV дронлари, танкка қарши қуроллар, шаҳардаги жанговор ҳаракатлар ва биринчи тиббий ёрдам кўникмалари ўргатилмоқда. Теҳронда фақат аёллардан иборат «Басиж» тезкор ҳаракат батальонлари ҳам тузилган. Кампания доирасида 1 мингта «Халқ миллий қаршилик батальони»ни ташкил этиш режалаштирилган. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 218
- 92
- 17
- 6
- 6
- 3
- 2