🤔 Ўзбекистонда қанча одам ўз бизнесини юритади? Кимдир дўкон очган, кимдир хизмат кўрсатади, яна кимдир уйида ўтириб буюртма олади. Бундай иш билан шуғулланаётганлар қанчалигини билиш қизиқ, тўғрими? ✍️ Энди шуни аниқлаш учун мамлакатимизда илк бор бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказиляпти. ✅ Бунда нафақат катта корхоналар, балки ҳунармандлар, оилавий тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилганлар ҳам ҳисобга олинади. 📅 Жараён 30 ноябргача давом этади. Йиғилган маълумотлар эса келгусида бизнесни ривожлантириш бўйича қарорлар қабул қилишда қўл келади. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 25
- 19