🇬🇧🇮🇱Британиядаги “Яшиллар” партияси сионизмни ирқчилик шакли деб баҳолади Британиядаги “Яшиллар” партияси конференциясида сионизмни ирқчиликнинг бир шакли сифатида баҳолайдиган қарор қабул қилинди. Қарор 1022 овоз билан 813 овозга қарши қабул қилинган. Шундан сўнг Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар партия раҳбари Зак Поланскининг Исроилга киришини тақиқлади. Полански қарор учун овоз беришда иштирок этмаган. Қарорда сионизм яҳудийлар учун тарихий ватанида давлат барпо этишни мақсад қилган сиёсий ҳаракат сифатида таърифланган. Партия ҳужжатда сионизмни “этномиллатчи сиёсий лойиҳа” сифатида баҳолаган. 👉🔴@KORAXABAR
- 33
- 7
- 1