БИР ЖУФТ ИЛОНЛАР(бўлган воқеа) Ўша йили ёз жуда иссиқ келди. Айни саратон салқин жойга уради. Биз Чекка қишлоқларидан бирида яшардик. Мен тахминан 5-6-синфларда ўқирдим. Ўша куни уйда акам ўртоғи билан телевизор кўриб ўтирарди. Мен ҳам шу атрофда бир нималар билан машғул эдим. Шаҳарда ўқийдиган опам туш пайти уйга кириб келди ва айвонга яқинлашганда қўрққанидан «Уйда ким бор?», деб бақириб юборди. Акам, ўртоғи ва мен югуриб айвонга чиқдик. Ранги докадай оқариб кетган опам қўли билан ерда ётган илонларни кўрсатди. Илон билан бўрида азроилнинг бир донадан туки бўлади, уларни кўрган инсонни қўрқув чулғаб олади, деган гапларни эшитгандим. Ҳақиқатан ҳам, қалинлиги билакдай, узунлиги бир ярим метрлар келадиган, бир-бирига чирмашиб ётган иккита олачипор илонни кўриб, биз ҳам қўрқиб кетдик. Акам айвон деразасидан ташқарига отилди. Ҳовлидан илонлар бошини мўлжаллаб, катта тошларни ота бошлади. Шу пайт...👇
- 146
- 17
- 3
- 2
- 1