Иркутскда мигрантлар учун янги марказ очилди Иркутскда қонуний ишлашни режалаштираётган хорижий фуқаролар учун кўп функцияли миграция маркази иш бошлади. Эндиликда қонуний ишга жойлашиш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни бир жойда — Ички ишлар вазирлигининг Паспорт ва виза хизмати биносида расмийлаштириш мумкин. Марказ Култукская кўчасида жойлашган. Унинг тўрт қаватли биносида мигрантлар қуйидаги хизматлардан фойданалиши мумкин: • ишлаш учун патент ёки рухсатнома олишга ариза топшириш; • суратга тушиш ва бармоқ изларини топшириш; • рус тили бўйича билим даражасини тасдиқловчи имтиҳон топшириш; • давлат божларини тўлаш; • тайёр ҳужжатларни олиш. Обуна бўлинг @migrant_mobile
- 9
- 9
- 4
- 1