🇷🇺 НАТО ўз ҳарбийларини ягона сценарийга — Европада Россияга қарши урушга тайёрламоқда - Politico Politico нашрининг алянсдаги манбаларга таяниб хабар беришича, НАТОга аъзо давлатлар сўнгги йигирма йил ичидаги энг кенг кўламли ҳарбий режалаштириш ислоҳотини бошлаб юбордилар. Янги тизимга кўра, НАТОнинг асосий эътибори Европада Россия томонидан юзага келиши мумкин бўлган тажовузни тўғридан-тўғри тийиб туриш ва қайтаришга қаратилади. Алянс аввалги концепциясидан воз кечмоқда; ўша концепция дунёнинг бошқа минтақаларидаги маҳаллий инқирозларни ҳал этиш миссиялари учун кучларни бир вақтнинг ўзида жойлаштиришни назарда тутар эди. Эндиликда эса барча ҳарбий ресурслар, техник воситалар ва режалаштириш ишлари Европа қитъасини ҳимоя қилишга сафарбар этилади. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 84
- 26
- 24
- 14
- 6
- 2
- 2
- 1