Тадқиқот: Ҳозирча сунъий интеллектлар йўқ қилаётганидан кўра кўпроқ иш ўринларини яратмоқда: 2023-йил ўрталаридан буён ушбу технология АҚШда 200 мингга яқин иш ўрни қисқаришига сабаб бўлган ва 1 миллионга яқин янги иш ўрнини яратган. Бунинг асосий сабаби — маълумотлар марказлари ва улар атрофидаги инфратузилма, шунингдек, сунъий интеллект муҳандислари ҳамда моделларни жорий этиш бўйича мутахассислар каби янги касблар пайдо бўлганидир. Сўнгги уч йил ичида сунъий интеллект энг кўп қўллаб-қувватлаш хизмати ходимлари, котиблар ва раҳбарлар ёрдамчиларини ўрнини эгаллади. Уларнинг сони тахминан 10–15 фоизга камайган. Батафсил Gorizontда...
- 115
- 60
- 17
- 7
- 7
- 3
- 1