Қорақалпоғистонда 50 минг аҳолига мўлжалланган «Nukus city» барпо этилади Президентнинг 5 ноябрдаги қарорига кўра, Нукус шаҳрининг Жолшилар маҳалласи Ашшикўл ҳудудида 270 гектар майдонда “Nukus city” қурилади. Янги шаҳарча 50 минг аҳолига мўлжалланиб, “Янги Тошкент” тажрибаси асосида барпо этилади. Унда замонавий турар жойлар, савдо ва бизнес марказлари, меҳмонхоналар, парклар, спорт майдончалари ҳамда ижтимоий объектлар жойлаштирилади. Шунингдек, қарор билан 2027 йилда Қорақалпоғистон иқтисодиётини 8 фоизга ўстириш, экспортни 550 млн долларга, инвестициялар ҳажмини эса 5 млрд долларга етказиш белгиланган. 👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!