❗️14 та педагогика ва Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 3 та олийгоҳ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимига ўтказилди 🔰Президент «Айрим давлат олий таълим муассасаларининг бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026-йил 2-октябрдаги ПҚ–358-сон қарорни имзолади. ➡️ Қарор билан қуйидагилар белгиланди: ✔️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 17 та олий таълим муассасаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимига ўтказилди. 💠 Ўзбекистон миллий педагогика университети Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети деб қайта номланди. ✳️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг педагог кадрлар тайёрлаш соҳасидаги вазифалари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига юклатилди. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 32
- 7
- 4
- 1