#Тезкор ⚡️🚅 Водийдан Самарқандга тезюрар поездда бориш имконияти пайдо бўлиши мумкин Тошкент—Андижон йўналишидаги тезюрар электропоездлар қатновини Самарқандгача узайтириш таклиф этилмоқда. Лойиҳада Фарғона водийсидаги поездлар қатновини ҳам кўпайтириш назарда тутилган. Транспорт вазирлиги ишлаб чиққан президент қарори лойиҳасига кўра, 2027 йил охиригача Андижон ва Самарқанд ўртасида тезюрар электропоездлар қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун ҳозирда Тошкент—Андижон йўналишида ҳаракатланаётган поездлар қатновини Самарқандгача узайтириш таклиф этилган. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 103
- 47
- 7
- 4
- 1