Исроил сулҳга қарамай Ғазодаги назорат ҳудудини кенгайтиришда давом этяпти Исроил ва Ҳамас ўртасидаги оташкесим келишуви қоғозда қарийб бир йилдан бери амалда. Аммо Исроил расмийлари Ғазодаги назорат ҳудудини кенгайтириб, яқин орада бу ерлардан чиқиб кетиш нияти йўқлигини айтмоқда. New York Times ўрганган сунъий йўлдош тасвирларига кўра, сулҳдан кейин Исроил қўшинлари ўз позицияларини мустаҳкамлаган ва камида 12 та ҳарбий пост қурган. Улар ўзлари рози бўлган чекиниш чизиғидан ўтиб, сектор ичкарисига чуқурроқ кириб бормоқда. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 487
- 99
- 45
- 10
- 4
- 3
- 2
- 2