Реклама қонунларини бузган блогерлар огоҳлантирилди Ижтимоий тармоқларда фаолият юритаётган 110 нафар блогер рўйхати шакллантирилиб, уларнинг саҳифаларида жойлаштирилаётган реклама материаллари Рақобат қўмитаси томонидан кунлик тартибда мониторинг қилиб борилмоқда. Мониторинг натижаларига кўра, 12 нафар блогер томонидан реклама қонунчилиги талабларига зид бўлган реклама ахборотлари жойлаштирилгани аниқланди. Аниқланган қонунбузилишлар юзасидан уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди. Шунингдек, республикада кенг жамоатчиликка танилган қўшиқчилар, актёр ва актрисалар ҳамда спортчиларнинг рўйхати шакллантирилиб, уларнинг ижтимоий тармоқлардаги рекламага оид чиқишлари ҳам мунтазам мониторинг қилинмоқда. @burgutuzb
- 19
- 6
- 4