❗️Одам тиқилиб қолса нима қилиш керак? Томоғига овқат тиқилган одамга сув ичириш хато: сув луқмани итариб чиқармайди, аҳволни баттар қилади. Одам йўталаётган бўлса, тегманг. Йўтала олмаса, олдинга энгаштиринг ва кураклари орасига беш марта қаттиқ уринг. Чиқмаса, орқасидан қучоқлаб, муштингизни киндигидан сал юқорига қўйинг ва ўзингизга, юқорига қараб беш марта кескин тортинг. Ёнингиздаги одам 103 га қўнғироқ қилсин.
- 48
- 27