Россияга мигрантлар киришига қўйилган тақиқ 76 фоизга ошди 2026-йилнинг январ—август ойларида Россия Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан 260 мингдан ортиқ хорижлик ва фуқаролиги бўлмаган шахсга мамлакатга кириш тақиқланди. Россия Миграция хизмати маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2025-йилнинг дастлабки саккиз ойига нисбатан 75,8 фоизга кўпдир. "Киритилган тақиқларнинг аксарияти мамлакатдан маъмурий тартибда чиқариб юбориш ва депортация қилиш, аввалги ташриф вақтида бўлиш муддатларини бузиш, ўзи ёки ташриф мақсади ҳақида билиб туриб ёлғон маълумот бериш ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш билан боғлиқ. Шунингдек, қайта маъмурий жавобгарликка тортилганлик, солиқлар ҳамда жарималарни ўз вақтида тўламаганлик ҳам бунга сабаб бўлмоқда", дейилади хабарда. Обуна бўлинг @migrant_mobile
- 6
- 4