⚡️Тошкентда $64 минг ортиқ крипто-активларни ноқонуний айлантирган 18 ёшли талаба ушланди У қарийб бир йил давомида “Bitget” платформасида лицензиясиз ишлаб, 64 715 USDT миқдорида крипто-активлар олди-сотдиси билан шуғулланган. ДХХга кўра, йигит Телеграм орқали 140 та давлатнинг виртуал телефон рақамларини сотиб келгани ва унинг ҳамёнида яна 450 USDT борлиги ҳам аниқланган. 1 USDT $1 га тенглаштирилган криптовалюта бўлиб, у жами 820 миллион сўмдан ортиқ маблағни айлантирган 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 114
- 97
- 60
- 31
- 11
- 9
- 2