🇵🇪 Кун воқеаси: Перуда шаҳар ҳокими сайлови танга ташлаш орқали ҳал қилинди Перунинг Конима туманида Рубен Киспе Капахана ва Саломино Мамани Киспе бир хил — 671 тадан овоз тўплади. Бу ҳақда «La República» нашри хабар берди. Барча овоз бериш баённомалари ҳисоблаб чиқилганидан кейин ҳам ғолиб аниқланмагани сабабли, масала танга ташлаш орқали ҳал қилинди. Сайлов комиссияси аъзоларидан бири тангани омма олдида ташлади. Танганинг рақамли томони тушди ва натижада Киспе шаҳар ҳокими этиб сайланди. Маҳаллий қонунчиликка кўра, 2026 йилдан бошлаб овозлар тенг бўлган ҳолатларда бутун мамлакат бўйлаб ғолибни аниқлашнинг ягона тартиби сифатида танга ташлаш қўлланилади. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 35
- 31
- 12