5 минг кишига ош бериб мақтаниш эмас, йиғлаш керак—хоким Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов жамиятдаги дабдабабозлик ва хўжакўрсинга қилинаётган тўй-маъракаларни кескин танқид қилди. “Айримлар 5 минг кишига ош бериб, видеога олиб ижтимоий тармоққа қўйиб мақтаняпти, қозонни санаяпмиз. Аслида бундан мақтаниш эмас, йиғлашимиз керак”, — деди вилоят раҳбари. Бундай исрофгарчилик ўрнига мактаб кутубхонасига китоб ёки боғчага жиҳоз олиб бериш, ҳеч бўлмаганда ўз уйига ҳаммом қуриш, келинига чангютгич олиб бериш ёки бемор яқин қариндошининг тишини даволатиб, ҳолидан хабар олиш минг карра савоблироқ - деган хоким. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 832
- 141
- 41
- 29
- 22
- 8
- 4
- 4