#Тезкор #Муҳим 🇯🇵 Япониядаги Осиё ўйинларида спортчиларни жойлаштириш масаласи муҳокамаларга сабаб бўлмоқда Япония «Аичи-Нагоя — 2026» 20-Осиё ўйинларига мезбонлик қилмоқда. Ташкилотчилар бу сафар спортчилар учун алоҳида шаҳарча қурмасдан, уларни меҳмонхоналар, ижара уйлари, контейнер типидаги уйлар ҳамда круиз кемасига жойлаштирмоқда. Дастлаб 15 минг нафар спортчи ва расмий келиши кутилган, кейинчалик иштирокчилар сони 17 минг нафарга етган. Ташкилотчилар барча иштирокчилар учун яшаш жойи таъминланганини билдирган. Бироқ айрим делегациялар, хусусан, Жанубий Корея баскетболчилари, контейнер уйлардаги ётоқлар ҳажмидан норози бўлган. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 40
- 9
- 4
- 3
- 1