🇺🇸 Америка бозоридаги энг хавфли ва энг хавфсиз автомобиллар Kia Rio модели АҚШда энг кўп инсонлар ҳаётига зомин бўлмоқда: йўллардаги ҳар бир миллионта шундай автомобилга 170 нафар ҳайдовчининг ўлими тўғри келади. Ундан кейинги ўринни миллион автомобилга 164 та ўлим ҳолати тўғри келадиган Nissan Versa эгаллаган бўлса, Chrysler 300 модели 132 та ўлим кўрсаткичи билан энг хавфли автомобиллар рўйхатининг қуйи қисмини якунлайди. Рўйхатнинг қарама-қарши томонида эса асосан премиум брендларга мансуб йўлтанламаслар (SUV) ва кроссоверлар жой олган. Эътиборлиси шундаки, кузатув даврида (2021–2024-йиллар) ҳайдовчилар ўлими қайд этилмаган олтита модел мавжуд: булар — Mercedes GLB ва GLE, Chevrolet Tahoe, Toyota Tundra, BMW X-серияси ҳамда Audi Q7. Батафсил Gorizontда...
- 137
- 34
- 25
- 22
- 3
- 2