Конго Демократик Республикасида Эболадан ҳалок бўлганлар сони 5000 дан ошди Африка давлатида Эбола вирусининг йирик эпидемияси давом этмоқда. 2026 йил май ойидан бери ушбу касаллик 5026 кишининг умрига зомин бўлди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, жами 10 351 киши инфекцияни юқтирган. Бу ҳар икки бемордан бири вафот этганини англатади. Мамлакатда ҳар ҳафта 400–500 та янги касалланиш ҳолати аниқланмоқда. Бу Эбола тарихидаги иккинчи энг йирик эпидемиядир. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 74
- 67
- 25
- 7
- 3
- 1