Қизиқарли кузатув: GTA сериясининг деярли ҳар бир янги қисми иқтисодий инқироз даврига тўғри келган. Интернет фойдаланувчилари ушбу машҳур ўйин сериясининг чиқарилиши ҳамда жаҳон иқтисодиётини ларзага келтирган йирик инқирозлар ўртасида ўзига хос боғлиқлик борлигини аниқлашди: ▪️ GTA (1997) — Осиё молиявий инқирози. ▪️ GTA II (1999) — Осиё инқирозининг оқибатлари ва "Dot-com" (интернет компаниялари) пуфагининг энг авж олган даври. ▪️ GTA III (2001) ва GTA: Vice City (2002) — "Dot-com" пуфагининг ёрилиши ортидан технология компаниялари акцияларининг қулаши. ▪️ GTA IV (2008) — Жаҳон молиявий инқирози. ▪️ GTA V (2013) — Евроҳудуд қарздорлик инқирозининг якуний босқичи. Кеча, 19-ноябрь куни GTA VI тақдим этилди. Ҳозирда шундай назария кенг тарқалмоқдаки, навбатдаги ўхшаш ҳодиса — 2026-йил охирига келиб "сунъий интеллект (AI) пуфаги"нинг ёрилиши бўлиши мумкин. Батафсил Gorizontда...
- 228
- 79
- 24
- 9