🇦🇺🇬🇧🚫🇮🇱 Австралия ва Британия Исроилга қарши санкциялар жорий қилди Британиядан сўнг Австралия ҳам Ғарбий Соҳилда фаластинликлар ерларида ноқонуний аҳоли пунктларини кенгайтиришга алоқадор исроилликларга қарши санкциялар жорий қилди. Австралия 3 нафар шахс ва 4 та ташкилотга, Британия эса 8 та қурилиш ва кўчмас мулк компаниясига нисбатан чекловлар киритди. Шунингдек, Исроилнинг Шарқий Қуддус яқинидаги E1 ҳудудида 3400 дан ортиқ уй қуриш лойиҳаси бўйича тендер жараёни вақтинча тўхтатилди. Мазкур лойиҳа Ғарбий Соҳилнинг ҳудудий яхлитлигига путур етказиши ва мустақил Фаластин давлатини ташкил этишни қийинлаштириши мумкинлиги сабабли халқаро эътирозларга сабаб бўлмоқда. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 263
- 56
- 5
- 4
- 2