🇸🇪 Швецияда 56 ёшли амалдор яширинча порнографик фильмларда суратга тушгани аниқлангач, лавозимидан озод этилди. Ларс Эрикссон Ёккмокк муниципалитети маъмурияти раҳбари лавозимида ишлаган. У катталар учун мўлжалланган фильмларда “Ханс” тахаллуси остида иштирок этган ва ўзини “Викинг” деб атаган. Журналистлар катталар фильмлари мукофотларини топшириш маросимида олинган суратларда таниш юзни кўриб қолишгач, амалдорнинг “иккиёқлама ҳаёти”ни фош қилишди. 2018–2026 йиллар оралиғида у иштирок этган жами саккизта фильм намойиш этилган. Эрикссоннинг ўзи эса 2022 йилда бундай фильмларда суратга тушишни тўхтатганини даъво қилмоқда. Ушбу ҳолат маълум бўлгач, маъмурият Эрикссонни ишдан бўшатди. Ишдан бўшатиш шартларига кўра, унга етти ойлик маошига тенг миқдорда — 594 000 швед кронаси (тахминан 58 минг доллар) миқдорида нафақа тўлаб берилди. Батафсил Gorizontда...
- 330
- 89
- 26
- 16
- 13
- 3