🚨 КЎЗДАН КЕЧИРИШ ВА ТИНТУВНИНГ ФАРҚИГА БОРМАЙДИ ШЕКИЛЛИ АЙРИМ ХОДИМЛАР. 🚨 РЕЙД БАҲОНАСИДА ТИНТУВ ҚИЛИШ МУМКИНМИ? 🚗 ЙПХ ходими автомобилни кўздан кечириш ҳуқуқига эга. Аммо бу унга ҳайдовчининг шахсий буюмларини истаганча титкилаш ҳуқуқини бермайди! ⚖️ КЎЗДАН КЕЧИРИШ, КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ВА ТИНТУВ — БОШҚА-БОШҚА ТУШУНЧАЛАР! 🔹 Кўздан кечириш — автомобилнинг ташқи ҳолатини визуал текшириш. 🔹 Кўрикдан ўтказиш — қонунда белгиланган асослар ва тартибда транспорт воситаси ёки буюмларни текшириш. 🔹 Тинтув — жиноят-процессуал қонунчиликда белгиланган асослар ва тартибда ўтказиладиган тергов ҳаракати. ❗️ «РЕЙД БЎЛЯПТИ!» ДЕГАН ГАПНИНГ ЎЗИ ТИНТУВ ЎТКАЗИШ УЧУН АСОС ЭМАС! Ҳайдовчи махсус тадбир ҳақиқатан ўтказилаётганини тегишли диспетчерлик хизмати орқали текширишга ҳақли. 📌 ЭСДА ТУТИНГ! Қонуний текширувга қаршилик қилманг. Аммо унинг сабаби, ҳуқуқий асоси ва қандай тартибда ўтказилаётганини сўрашдан тортинманг! ҚОНУН ҲАММА УЧУН БАРОБАР — ҲАЙДОВЧИ УЧУН ҲАМ, ЙПХ ХОДИМИ УЧУН ҲАМ! 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 60
- 33
- 10
- 6
- 1