❗️Ҳаво ифлосланишининг куз-қишдаги икки сабаби❗️ Финляндия метеорология институтининг мутахассиси Катя Ловен куз ва қишда ҳаво сифати ёмонлашишига таъсир қилувчи икки асосий омилни таъкидлайди. 🔷 Иситишдан чиқадиган ташламалар. Совуқ тушганда бинолар ва иссиқхоналарни иситишга эҳтиёж ортади. Бу ҳавога чиқадиган зарарли моддалар миқдорини кўпайтириши мумкин. 🔷 Атмосферадаги ўзгаришлар. Қишда ҳаво қатламлари камроқ аралашади. Ифлослантирувчи моддалар кенг ҳудудга тарқалиш ўрнига ер юзасига яқин қатламда тўпланиб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳаво сифатига нафақат ифлосланиш манбалари, балки атмосферанинг ҳолати ҳам таъсир қилади. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 29
- 3
- 2