🇺🇸🇸🇦 АҚШ Саудия Арабистонига $24,3 миллиардлик F-35 сотилиши мумкин бўлган келишувни маъқуллади АҚШ Давлат департаменти Саудия Арабистонига 48 та F-35 Lightning II қирувчиси ва уларга тегишли ускуналарни етказиб беришни назарда тутувчи, тахминий қиймати $24,3 миллиард бўлган келишувни маъқуллади. Пакетга 49 та Pratt & Whitney F135 двигатели, алоқа жиҳозлари, эҳтиёт қисмлар, электрон уруш воситалари, ўқитиш ва логистика хизматлари ҳам киради. Келишув ҳали якуний эмас: АҚШ қонунчилигига кўра, Конгрессда уни кўриб чиқиш учун 30 кунлик муддат мавжуд. Reuters бу сотувни АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий сиёсатида муҳим ўзгариш бўлиши мумкинлигини қайд этмоқда. 👉🏻🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 45
- 23
- 3
- 3
- 1