#тезкор #тарқатинг ❌АҚШ суди Green Card DV-2027 лотереясига аризалар қабул қилиш бошланишини яна тўхтатди. 🇺🇸АҚШ Апелляция суди қуйи инстанция судининг 1 ноябрдан DV-2027 дастури бўйича аризалар қабул қилишни бошлаш ҳақидаги қарорини вақтинча тўхтатди. Шу сабабли рўйхатдан ўтиш санаси ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. Аввалроқ қуйи инстанция суди ҳуқуқшунослар гуруҳининг даъвосидан сўнг АҚШ Давлат департаментини аризалар қабул қилишни бошлашга мажбур қилган эди. Бироқ АҚШ маъмурияти бу қарор устидан апелляция шикояти берди. 📌DV-2027 дастурида қуйидаги янги талаблар жорий этилиши кутилмоқда: ▪️ Ариза топшириш учун 1 доллар миқдорида рўйхатдан ўтиш тўлови; ▪️ Ариза топшириш вақтида амал қилувчи хорижга чиқиш паспортига эга бўлиш; ▪️ Номзодларнинг маълумотлари, иш тажрибаси ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини кучайтирилган тартибда текшириш. ❗️Суд жараёни давом этмоқда. Аризалар қабул қилишнинг янги санаси ҳозирча эълон қилинмаган. 👉🔴@KORAXABAR
- 9
- 5